Самарқанд вилояти Нарпай тумани
Мактабгача таълим бўлими

Давлат хизматлари маркази томонидан семинар ташкил этилди

Жорий йилнинг 16 апрел куни туман ДХМ ходимлари томонидан туман Мактабгача таълим бўлими йиғилиш залида мактабгача таълим ташкилоти дерикторларига семинар бўлиб ўтди. Сўз бошида Мактабгача таълим бўлими АКТ мутахассиси Ж.Янгибоев семинар иштирокчиларини  кун тартибидаги масала билан таништириб ўтди ва кун тартибидаги масала юзасидан сўзни Нарпай туман ДХМ бош мутахассиси З.Шукуровга берди. Кун тартибидаги масала электрон давлат хизматларидан фойдаланиш, яни давлат хизматлари марказига шахсан борган ҳолда ҳамда ягона интирактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали олиш мумкинилигини айтиб ўтди ва my.gov.uz ягона интирактив давлат хизматлари порталидан фойдаланишнинг қулай таърафларини тушунтиришга ўтди: вақтнинг тежалиши ДХМда навбатда турмасдан тез ва қулай фойдаланиш пулнинг тежалиши (ДХМга бориб йўл кира сарфланишини, шунингдек, давлат хизматларини  my.gov.uz сайти орқали олганда белгиланган тўловлар 10 фоизга қисқаришини айтиб ўтди ва my.gov.uz сайтидан рўйхатдан ўтиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида тушунча бериш учун сўзни марказ ходими С.Пулатовга берди. my.gov.uz сайтидан фойдаланиш учун авваламбор OneID Ягона идентификация тизимидан рўйхатдан ўтиш лозимлигини айтиб ўтди. OneID Ягона идентификация тизимидан рўйхатдан ўтиш учун биринчи қадамда паспорт маълумотлари, телифон рақами киритилишини ва шу киритилган телифон рақамига смс хабар келишни ҳамда шу смс рақамини  киритган ҳолда иккинчи қадамга ўтилишини кўрсатиб ўтди. Иккинчи қадамда шахсий маълумотларни текширган ҳолда учунчи қадамга ўтилишини ва учунчи қадамда шахсий акаунтга логин ва парол ўрнатиш лозимлигини кўрсатиб ўтди ҳамда акаунт OneID Ягона идентификация тизимидан рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи хабарнома телифонга келишини айтиб ўтди. Йиғилиш сўнгида қисқа савол-жавоб бўлиб ўтди ва йиғилиш якунлаб берилди.


Киритилган вақти: 19/04/2021 10:06;   Кўрилганлиги: 36
 
Материал манзили: http://narpaymtb.uz/news/davlat-xizmatlari-markazi-tomonidan-seminar-tashkil-etildi
Чоп этилган вақт: 18/05/2021 23:29