Самарқанд вилояти Нарпай тумани
Мактабгача таълим бўлими

Нарпай тумани давлат мактабгача таьлим ташкилотларининг хужалик мудирлари ва хамшираларига пандимия даврида бажарилиши керак бўлган ишларини ва соғлом турмуш тарзини янада такоминлаштириш чора- тадбирлари юзасидан туман мактабгача таълим бўлимида семинар йиғилиши ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги ПҚ-4891-сонли “Тиббий профилактика ишлари самарадорлигини янада ошириш орқали жамоат саломатлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори юзасидан туман мактабгача таълим бўлими ходимлари томонидан мактабгача таълим ташкилотларидан хужалик мудири ва хамшираларига  семинар йиғилиши ташкил этилди.

Сўз бошида туман мактабгача таълим бўлими мудири вазифасини вақтинча бажариб келаётган Б.Асомиддинова томонидан мактабгача таълим ташкилотлари хужалик мудиралари ва хамшираларига сохасига оид кўникмалар ва тушунчаларни тактидлаб ўтди.

Бўлимнинг бош хисобчиси Х.Мирзаев ва бўлимнинг хўжалик ишлари бўйича мутахассиси А.Абдурахмонов томонидан семинарда юқоридаги масалалар ва хўжалик ишларидаги фаолият юзасидан тушунтиришлар олиб борди.

Семинар давомида бўлимнинг товар-моддий қимматликлар гуруҳи хисобчиси Г.Ирисова томонидан хужалик мудирларига иш фаолиятидаги юритилаётган хисоб-китоб журналларининг қай тартибда юритилиши тўлдирилиши ҳамда ўз вақтида хисоботларни хато камчиликларсиз топшириши юзасидан керакли фикирларни такидлаб ўтди.

Семинар йиғилиши сўнгида бўлимнинг озиқ-овқат гуруҳи хисобчиси А.Нурмаматова томонидан хамшираларга соғлом овқатлантириш ва пандимия шаройитида қай тартибда иш жараёнини олиб бориш тартиблари юзасидан тушунчалар берилди.


Киритилган вақти: 25/01/2021 20:44;   Кўрилганлиги: 91
 
Материал манзили: http://narpaymtb.uz/news/narpay-tumani-davlat-maktabgacha-talim-tashkilotlarining-xujalik-mudirlari-va-xamshiralariga-pandimiya-davrida-bajarilishi-kerak-bolgan-ishlarini-va-soglom-turmush-tarzini-yanada-takominlashtirish-chora-tadbirlari-yuzasidan-tuman-maktabgacha-talim-bolimid
Чоп этилган вақт: 18/05/2021 22:34