Самарқанд вилояти Нарпай тумани
Мактабгача таълим бўлими

Нарпай тумани оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари раҳбарларига туман ФВБ харбий хизматчи ҳодимлари томонидан мактабгача таълим бўлимида ёнғин хавфсизлиги бўйича йиғилиш ўтказди.

Жорий йилнинг 30 январ куни туман мактабгача таълим бўлимида оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари раҳбарларига “Фавқулотда вазиятлар вазирлиги” харбий хизматчи ҳодимлари томонидан ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.

Йиғилиш бошида туман ФВБ харбий хизматчи ҳодими сержант Б.Файзуллаев ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирлари дастурида оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиши, чора-тадбирда белгиланган вазифаларни бажарилиши талабларини ташкил этиш масалалари бўйича вазифалари айтиб ўтилди.

Йиғилиш давомида ФВБ харбий хизматчи ҳодими сержант С.Бозоров томонидан оилавий нодавлат мактабгача таълим муассаса раҳбарларига ёнғин хавфсизлиги бўйича амалга оширилиши керак бўлган таълаблар ҳамда хар битта муассасада ёнғин хавфсизлиги бурчаги ташкил этилиши ва хоналарда электир тармоғидан фойдаланишда ёнғин хавфзилги қоидаларига риоя қилиш, ис газидан захарланиш холатлари келиб чиқиши, сюлтирилган газ балондан қай тартибда фойдаланиш, локал иситиш тармоғида носозликлар келиб чиқиши ва уларни ўз вақтида олдини олиш юзасидан огохлантиришлар ва кўникмалар берилди.

Йиғилиш сўнггида бўлим мудири вазифасини вақтинча бажариб келаётган Б.Асомиддинова ва бўлимнинг ДХШ бўйича мутахассиси Ю.Қурбонов томонидан тумандаги 4 та сектор оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари раҳбарларига жорий йилда бажариладиган ишлар ва таълим сифатини ошириш бўйича топшириқларни айтиб ўтди.


Киритилган вақти: 30/01/2021 15:56;   Кўрилганлиги: 87
 
Материал манзили: http://narpaymtb.uz/news/narpay-tumani-oilaviy-nodavlat-maktabgacha-talim-muassasalari-rahbarlariga-tuman-fvb-xarbiy-xizmatchi-hodimlari-tomonidan-maktabgacha-talim-bolimida-yongin-xavfsizligi-boyicha-yigilish-otkazdi
Чоп этилган вақт: 19/05/2021 00:07