Самарқанд вилояти Нарпай тумани
Мактабгача таълим бўлими

Нарпай туманида иккита Давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди

Наврўз умумхалқ байрами муносабати олдидан туманда иккита МТТ фойдаланишга топширилди. Шулардан бири 49-сонли мактабгача таълим ташкилоти биносидир. Инвестиция дастури асосида қурилган 120 ўринли, бинода тарбияланувчи болалар учун барча шароитлар яратилган. Инвестиция асосида қурилган 8-сонли мактабгача таълим ташкилоти ҳам бугун болажонлар ихтиёрига топширилди. Туман ҳокими Шерзод Рахманов ва жамоатчилик вакиллари ушбу муассасаларда бўлиб болажонлар учун яратилган шароитлар билан танишди.


Киритилган вақти: 18/03/2021 08:23;   Кўрилганлиги: 34
 
Материал манзили: http://narpaymtb.uz/news/narpay-tumanida-ikkita-davlat-maktabgacha-talim-tashkiloti-foydalanishga-topshirildi
Чоп этилган вақт: 22/04/2021 14:36