Самарқанд вилояти Нарпай тумани
Мактабгача таълим бўлими

ХОТИРА – МУҚАДДАС, ХОТИРА - АБАДИЙ

Ўзбекистонда асрлар давомида каҳрамона, ўлкамизни ҳимоя килган, унинг эркинлиги, мустақиллиги ва xалқининг тинчлиги учун курашган ватандошлар xотирасига бағишланган. Xотира ва қадрлаш тушунчаси чуқур маънога эгадир. Ушбу кунда фашизмга қарши курашишларда қатнашган, ўз Ватанини ҳимоя қилишда жонига фидо килган, шунингдек Тўмарис, Широқ, Спитамен, Жалолиддин Мангуберди, Наджмиддин Кубро, каби каҳрамонлар ва асрлар давомида xалқ орзу қилган эркинлик учун курашган Қодирий, Беҳбудий, Мунаввар-қори, Чўлпон, Авлоний, Фитрат, Усмон Носир каби миллий каҳрамонларимизни руҳини шод этиб эслаш ҳам фарз ҳам карздир. Инсоният иккинчи жаҳон урушида катнашган, бу аёвсиз жангу жадалда каҳрамонларча ҳалок бўлганлар xотирасини асло унутмайди.

Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган минглаб юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, оловли жанггоҳлардан омон қайтган боболаримизга, оғир кунларни сабр-бардош билан енгган, машаққатли дақиқаларда ҳам ўзлигини йўқотмаган, иймони бутун юртдошларимизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш том маънода миллий қадриятга айланди.

Шу муносабат билан 9 май хотира ва қадрлаш куни Нарпай туманида муносиб нишонланди. Жорий йилнинг 8-май куни тумандаги ташкил этилган хотира майдонида барча ташкилотлар мотамсаро она хайкали пойига гулчамбарлар қўйишди.

Ватанимиз тинчлиги, юртимиз фаровонлиги йўлида курашган ота-бобларимизни ёд этарканмиз, улар босиб ўтган оғир йўллар кўз олдимизда гавдаланади. Уларнинг жасоратли ва машаққатли ҳаётлари бизга ва фарзандларимизга доимо ўрнак бўлиб хизмат қилади. Ҳозирги тинч-осойишта ҳаётимиз, мусаффо осмонимиз учун аждодлримизга чексиз миннатдорлик билдирамиз.


Охирги ўзгариш вақти: 10/05/2021 20:43;   Кўрилганлиги: 46
 
Материал манзили: http://narpaymtb.uz/news/xotira-muqaddas-xotira-abadiy
Чоп этилган вақт: 14/06/2021 17:33