Самарқанд вилояти Нарпай тумани
Мактабгача таълим бўлими

ЯНА БИР ДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Нарпай тумани "Ноғорахона" МФЙда 31-мактабгача таълим ташкилоти қайта барпо этилди. Кичкинтойлар учун шинам ва қулай 75 ўринли боғча биносининг қурилишига маҳаллий бюджет ҳисобидан 2 миллиард 400 миллион сўм маблағ сарф этилди.

Ушбу бинонинг очилиш маросимида сўзга чиққан туман ҳокими ва нуронийлар болажонларни боғчага қамровини ошириш юзасидан қилинаётган амалий ишлар ҳақида тўхталиб, янги тарбия ўчоғи қурилишини мураккаб вазиятларга қарамасдан сифатли амалга оширган “Толиб Кармана” МЧЖ бунёдкорлари шаʼнига илиқ фикрлар билдириб ўтди.


Киритилган вақти: 13/07/2021 10:22;   Кўрилганлиги: 14
 
Материал манзили: http://narpaymtb.uz/news/yana-bir-davlat-maktabgacha-talim-tashkiloti-binosi-foydalanishga-topshirildi
Чоп этилган вақт: 27/07/2021 13:47